Сурия шимолида Туркиянинг яна 3 ҳарбийси ўлдирилди
Сурия шимоиладги Идлиб вилоятидаги Туркия ҳарбий базасига уюштирилган ҳужум оқибатида, 3 нафра турк ҳарбийлари ҳалок бўлди.
Ал-маёдин телеканалининг бугунги хабарига кўраа, қуролланган шахслар р Суриянинг шимоли -ғарбий қисмида жойлашган Идлиб шимоилдаги Бабато шаҳарчаси яқинидаги Туркия армияси ҳарбий марказига ҳужум қилишган.
Ҳозиргача ҳужум учун масъулятни бирор бир гуруҳ ва ё шахс ўз зиммасига олмаган.
Эндиликда Туркия армияси Сурия шимолидаги айрим минтақаларни ишғол этган ва бу минтақалар Анқара ҳимояти остидаги террорчилар гуруҳи назоратидир. Туркиянинг бундай ҳатти -ҳаракати Халқаро тмиқёсида қаттиқ қораланмоқда.
Бошқа хабарга кўра, Суриядаги оташкесимни назорат қилиш бўйича Россия маркази ҳам тарқатган баёниясида ўтган бир сутка ичида Жабҳатун-нусра террорчи гуруҳи Лозқия, Ҳамоҳ, Ҳалаб ва Идлиб вилоятларида оташкесимни камайтириш минтақаларига 21 марта ҳужум қилганини эълон қилди.
Туркия армиясининг Идлибга бостириш кириши ва Сурия ҳарбий кучлари билан тўқнашуви ҳамда Идлиб атрофидаги минтақаларни террорчи гуруҳлаар томонидан нишонга олиниши сабаб бу минтақаларда вазият тобора таранглашиб кескинликлар авж олган.