Гаага судининг қарорини фаластинликлар олқишлади, аммо ундан сионстлар ғазабда
Кеча ишғол қилинган Фаластин сарзаминлари ишини кўриб чиқиш учун ўз салоҳияти ва ваколатига овоз берилган Гаагадаги Халқаро жиноий суднинг ҳатти -ҳаракати фаластинликлар томнидан олқишланди аммо бу қарор сионистларнинг ғазабига сабаб бўлди.
Алмаёдин телеканалига таняниб, ИРНА ахборот агентлигининг, хабар қилишича, Фаластин мухторияти ТИВ-и Халқаро жиноий суднинг ушбу қарорини олқишлаб, Гаага суди томондан 1967 йилдаги чегаралар доирасида ишғол қилинган Фаластин ҳудудлари устида юрисдикция тўғрисидаги қарор, Исроил ҳаракатларини ҳисоб -китоб қилиш ва уни жазолаш принсипи учун тарихий кун ҳисобланади деб эълон қилди.
Ахборот манбалари Халқаро жиноий судга таяниб, хабар қилишича, бу суднинг 1967 йилги чегаралари доирасида ишғол қилинган Фаластин ҳудудлари устидан ваколатга эга бўлишига қарор қилинган.
Бу масала сионистик режими бош вазири Бинямин Нетаняҳуни қаттиқ ғазаблантирган ва у Халқаро жиноий суднинг қарорига кўрсатган аксиалмалида, Халқаро жиноий суди яна бир бор суд тизими эмас,балки сиёсий бир томон эканлигини исботлаб берди деб иддао қилди.
ОАВга кўра, ушбу қарор билан Исроил режимининг юқори лавозимдаги мулозимлари жиноий жавобгарликка тортилади ва уларни қўлга олинишига ордер ҳам берилади.
Овоз бериш натижарига биноан 1967 йилда босиб олинган Фаластин ҳудудларига Ғарбий соҳил, жумладан Шарқий Қуддус ва Ғазо бўлгаси киради.
Ушбу қарор фаластинликларнинг сионистларни ваҳшийликлари ҳақида бир неча шикоят қилингани, ҳисоботларни текширишни ва сионистлар зулмидан жабрланганларга нисбатан адолат ўрнатилишини талаб қилганидан кейин чиқарилди.
БМТ Хавфсизлик кенгашининг қарорига биноан, 1967 йилги чегаралар Фаластиннинг чегаралари сифатида ҳисобланади ва бу ҳудудларда сионистик режимнинг қурилиши ва фаолияти ноқоунунийдир.