Иброҳим Раисий Ироқ давлатининг АҚШ террорчи қўшинларини чиқариш тўғрисидаги қарорини олқишлади
(last modified Wed, 10 Feb 2021 11:00:06 GMT )
феврал 10, 2021 16:00 Asia/Tashkent
  • Ироқ давлатининг АҚШ террорчи қўшинларини чиқариш тўғрисидаги қарорини олқишлади
    Ироқ давлатининг АҚШ террорчи қўшинларини чиқариш тўғрисидаги қарорини олқишлади

Эрон суд тизими раҳбари Ироқ давлатининг АҚШ террорчи қўшинларини ўзз ҳудудидан чиқариш хусусидаги қарорини олқишлади.

ИРНА ахборот агентлигинг хабар қилишича, Эрон суд тизими раҳбари  Сайид Иброҳим Раисий  кеча Ироқ Бош вазири Мустафо Ал-Козимий билан учрашганида,  АҚШнинг Эронга қарши золимона санкциялари қаршисидаги  Бағдод давлатининг  позициясини олишлаб, санкциялар ҳеч қачон Эрон халқини  тўхтата олмайди деб изоҳлади.

Эрон суд тизими раҳбари шунингдек шаҳидлар Қосим Сулаймоний ва Абумаҳди Муҳандиснинг террор қилингани бўйчиа ишни қонуний равишда давом этаётганига тўхталиб,  АҚШ режими Ироқ мамлакатининг яхлитлиги, суверенитети ва қонунларини бузди ва бу иш Эрон ва Ироқ ҳамкорлиги билан имкон қадар ҳал қилиниши керак деб қўшичп қилди.

Ироқ Бош вазири Мустафо Козимий ҳам  Теҳрон ва Бағдод ўртасидаги муносабатларнинг  яқинлашуви муҳимлигини таъкидлаб,  шаҳидлар Сулаймоний ва  Муҳандисни террор этиланига ишора қилиб, бу масалани кеўиб чиқилиши ҳанузгача давом эттирилмоқда ва бу борада баъзи  суд қарорлари ҳам чиқарилган деб эълон этди.

Эслатиб ўтамиз Эрон суд тизими раҳбари ҳужжатулислом валмусимин Иброҳим Раисий  Ироқ олий суд кенгани раиси Фоиқ Зийданнинг расмий таклифига биноан  душанба куни Бағдодга 3 кунликк  ташриф билан борди.