Ироқнинг Сомиро минтақасида ИШИДнинг 21 жангариси ҳалок бўлди
Ироқнинг Сомиро амалиёт қўмондонлиги сўзлаган нутқида,бомба қўйлиган автомашинани портлаганида ИШИД террорчи гуруҳининг 21 аъзосини ҳалок бўлганини эълон қилди.
"Шафақ нюс" сайтининг хабар қилишича, кеча Сомиро амалиётлар қўмондони Жаббор Ад-Дурожий, ИШИД террорчи гуруҳи жангарилари бомба қўйилган автомашинани Адд- дувр тумани жанубидаги Жалом -Сомиро минтақасида жойлашган федерал полициясига тегишли назорат пункти яқинида портлашни режалаштирганди аммо бу автомашина терактдан олдин портлаб террорчиларнинг 21 нафари ҳалок бўлди деб изоҳлади.
Жабор Ад-Дурожий шунингдек бу автомашинани портлаганинг сабабига ишора қилиб, худкуш террорчи ҳайдовчиси ИШИД террорчилари яширинган жойидан чиқишидан олдин дўстлари билан хайрлашиш учун автомобилнинг сигналини босади ва натижада портлаш юз берган ва шунча террорчи ҳам ҳалок бўлган деб қўшимча қилди.
Эслатиб ўтаимз Ироқ давлати 2017 йилда уч йил қарши курашдан сўнг мамлакатда ИШИД террорчи гуруҳ устидан ғалаа қозонганини эълон қилди, аммо ушбу террорчи гуруҳининг тарқоқ жангарилари, Диёла, Найнаво, Салоҳиддин, Каркук, Ал-Анбор ва Бағдод вилоятлари атроф- теварагида ҳанузгача ёвуз ҳаракталарини тўхтатишгани йўқ.