Саудия арабистони Яманнинг турли минтақаларига қарата ҳаво ҳужумларини давом эттирияпти
(last modified Mon, 03 Oct 2016 13:01:55 GMT )
октябр 03, 2016 18:01 Asia/Tashkent
  • Саудия арабистони Яманнинг турли минтақаларига қарата ҳаво ҳужумларини давом эттирияпти

Саудия арабистони Яманнинг турли минтақаларига қарата ҳаво ҳужумларини давом эттирияпти

Саудия арабистони Яманнинг турли минтақаларига қарата ҳаво ҳужумларини давом эттирияпти. Яман ал-Мусайра телеканали тарқатган хабарга кўра, Саудия арабистони тажовузкор қирувчи самолётлари душанба куни Яманнинг пойтахти Санъо ва Саъда ҳамда Маъраб вилоятларини бомбардимон қилиб ўнлаб уй-жойларни бузиб ер билан яксон қилди. Шунингдек, Арабистон тажовузкор қирувчи самолётлари Санъо вилоятидаги муҳандислик Университетини ҳам нишонга олди. Яманнинг Маъраб вилоятидаги Сарвоҳ шаҳри ҳам Америка ва Саудия арабистони тажовузкор қирувчи самолётларининг ҳужумига учради. Ҳанузгача ушбу ҳужум қурбонлари ҳақидаги тафсилотлар нашр этилмаган. Арабистоннинг ҳужумларига жавобан Яман халқ кучлари ва армияси Саудия арабистони ёлланмаларининг Арабистон жанубидаги Жайзон позициясини нишонга олди. Шу билан бирга Арабистон ҳарбий кучларининг Тааз вилоятининг Возеъия шаҳридаги маркази ҳам Яман армиясининг ракета ҳужумларига учради. Ушбу ҳужумда ҳам Саудиялик ёлланмаларнинг бир нечтаси ҳалок бўлди.