Саудия Арабистонида кадрлар алмашинуви содир бўлди
-
Саудия Арабистонида кадрлар алмашинуви содир бўлди
Саудия Арабистони қироли мамлакатдаги муҳим лавозимларнинг бошлиқларини бўшатиб, улар ўрнида янги шахсларни тайинланди.
Арабистон расмий ахборот агентлигига кўра, кеча Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз чиқарган ҳукмида Ҳаж ва Умра вазири Муҳаммад бин Тоҳир Бантанни лавозимидан озод қилиб, Уссома бин Саъд бин Саъидни вазирлар кабинетидаги аъзолар ва маслаҳатчилар вазиридан ташқари янги Ҳаж ва Умра вазири этиб тайинлади.
Саудия қироли шунингдек, мамлакат олий маъмурияти суди раҳбари Иброҳим бин Сулаймон бин Абдуллоҳни ўз симматидан четлаштириб, унинг ўрнида Али Ас-Саудийни тайинлади.
Кеча шунингдек Абдулазиз Ад-Даълиж Саудия Арабистони авиация бошқармаси раҳбари этиб тайинланди.
Саудия Арабистоннинг қироли фармонига биноан мамлакат ижтимоий ривожланиш инсоний манбалари вазири ёрдамчиси Муҳаммад бин Тавилаъ бин Саъд Ас-Суламий лавозимидан озод этилди ва Моҳер бин Абдул Раҳмон бин Иброҳим Ал-Қоим унинг ўрнида тайинланди.