Сурия Европага қарши кескин баёнот билан чиқди
(last modified Tue, 16 Mar 2021 10:57:49 GMT )
март 16, 2021 15:57 Asia/Tashkent
  • Сурия Европага қарши кескин баёнот билан чиқди
    Сурия Европага қарши кескин баёнот билан чиқди

Сурия ТИВ-и тарқатган баёниясида, Европа ҳукуматлари террористик гуруҳларни қўллаб -қувватлаш орқали сўнгги ўн йил ичида мамлакатда бегуноҳ одамларни ўлдиришда иштирок этан деб маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниячсининг хабар қилишча,  Сурия ТИВ -и ушбу баёниясида  Европа Иттифоқини иқтисодий  терроризм ёндашуви билан қарор қабул қилгани учун қаттиқ танқид қилди.

Баёнотда келтирилишича, Европа Иттифоқи баъзи Ғарб ҳукуматлари билан бирга қаттиқ жазо чораларни қўллаш орқали Сурия халқига чидаб бўлмас  азобларни етказган.

Сурия Ташқи ишлар вазири шунингдек  Европа Иттифоқи муваффақиятсиз мустамликачилик ғоялари ва режалари асирида қолар экан, ҳеч қачон Сурия халқи учун "адвокат" бўлиш ҳуқуқига эга эмаслиги ва бу мамлакатдаги инқироз шароитида контруктив рол ўйнай олмайдиганини билдирди.

Сурия ТИВ мазкур баёниясида,  Европа Иттифоқининг Суриядаги вазият бўйича йиғилишларини  Сурия халқи душмналари ва уларнинг террорчи воситаларини йиғиш учун баҳона бўлганини келтирган.

Ўтган  якшанба куни Европа Иттифоқи  Суриядаги уруш ва инқрознинг  10 йиллигига бағишланган баёниясида Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг Сурияга қарши иқтисодий санкцияларни кучайтирилишини эълон қилди.

 

Ёрлиқ