Ироқда 26 нафар ИШИД террорчиси қӯлга олинди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i59636
Ироқнинг хавфсизлик ва халқ сафарбарлиги кучлари мамлакат бўйлаб ўтказилган бир қатор операцияларда ИШИДнинг 26 нафар террорчисини қӯлга олишди.
(last modified 2021-03-24T05:10:39+00:00 )
март 23, 2021 11:58 Asia/Tashkent
  • Ироқда 26 нафар ИШИД террорчиси қӯлга олинди

Ироқнинг хавфсизлик ва халқ сафарбарлиги кучлари мамлакат бўйлаб ўтказилган бир қатор операцияларда ИШИДнинг 26 нафар террорчисини қӯлга олишди.

ИРНАнинг бугун тарқатган хабарига кўра  Ироқнинг  халқ сафарбарлик кучлари Ахборот бюроси   Найнаво вилоятида ўтказилган операцияда тўққиз нафар террорчи ҳибсга олингани ҳақида эълон қилди.

Найнаво вилоятидаги Миллий хавфсизлик агентлиги, шунингдек, Мосул шаҳрининг алоҳида ҳудудларида 11 террорчи ва Киркук вилоятида тўрт террорчи ҳибсга олинганлигини эълон қилди.

 Ироқ кучларининг бир қатор операцияларидан сўнг Киркукнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Ҳавижадаги ҳарбий разведка хизмати ИШИД аъзоси бӯлган иккита аёлни ҳибсга олди, улардан бири "моддий ёрдам" учун масъул бӯлган.

Яқинда ИШИД кучлари ўзларининг мавжудлигини билдириш учун бузғунчилик фаолиятларини қайта бошлашди.  Бунга жавобан Ироқ қуролли кучлари мамлакатнинг турли ҳудудларида террорчиларнинг яширин ячейкаларини йўқ қилиш учун қуруқлик ва ҳаво операцияларини ўтказмоқдалар.