Суэц канали тўсиб қуйилди
Суэц канали катта юк кемасининг машрутдан четга чиқиб кетиши сабабли Қизил денгизи ва Ўрта Ер денгизи билан боғловчи ушбу бўғоздаги денгиз қатнови йўли тўсиб қуйилди.
Ал-Жазира ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, (EverGreen) Эвер Грин кемаси 220 тонна ўз юки ва 400 метр узунлиги билан сешанба куни Суэц бўғозидан ўтиш вақтида мушкулотга учради ва ушбу бўғоз тўсиб қуйилиши сабабига айланди. Кема Хитой-Роттердам йўналишида ҳаракат қиладиган бу кеманинг эгаси (EverGreen) компанияси бўлиб, Панамада рўйхатдан ўтган.
Миср масъул расмийлари ҳозиргача кемани озиод этиш учун бир неча марта сайъ-ҳаракат қилишган, аммо улар бу ишда фойдаланилган эвакуаторлар жуда кичик ва муносиб эмаслигини баён этишди. Айтилишича, кемалар қадимий йўл билан ҳаракат қилишмоқда ва айрим кемалар эса "Дамоғаи умеди нек " йўналишига ўзгартириб, кўп кемалар эса йўл очилишини кутиб турибди.
Ҳалигача Тайван кемасининг мушкулотга учраган сабаби эълон қилингани йўқ, аммо Авир Грин компанияси нашр этган ўз баёнотида, эҳтимол кучли шамол эсгани боис кема йўналиши ўзгариши ва йўлни тўсиб қуйиши сабабига айланган,-деб эълон қилди.
Суэц каналининг узунлиги 200 километрни ташкил этади. Бу канал Европа ва Осиё ўртасидаги денгиз орқали боғланиш йўлини қисқартирадиган каналдир.
Дунё савдо-сотиқининг 7 фоизга яқини ушбу канал орқали амалга оширилади ва Миср мамлакатининг даромад келтириувчи манбаларидан биридир.