Исмоил Ҳания: Эрон Фаластин муқовиматани қўллаб-қувватлашга қатъий содиқдир
(last modified Thu, 06 May 2021 05:53:12 GMT )
май 06, 2021 10:53 Asia/Tashkent
  • Исломий муқовимат ҳаракати (Ҳамас) сиёсий бюросининг раиси Исмоил Ҳания
    Исломий муқовимат ҳаракати (Ҳамас) сиёсий бюросининг раиси Исмоил Ҳания

Исломий муқовимат ҳаракати (Ҳамас)нинг сиёсий бюросининг раиси Эрон Ислом Жумҳуриятининг Фаластин муқовимати ва халқининг барқарорлигини қўллаб-қувватлашга бўлган қатъий садоқатидан миннатдорчилик билдирди.

Исломий муқовимат ҳаракати (Ҳамас) сиёсий бюросининг раиси Исмоил Ҳания чоршанба куни Қудс куни муносабати билан Ал-Маёдин телеканалининг "Ал-Минбар Ал-Муваҳид" видеоконфренциясида, Байтул-Муқаддас бугунги кунда ўзининг энг оҳир ва энг хатарли кунларини бошдан ўтказмоқда,-деб айтди. 

Ҳания Исроил бир томондан Байтул-Муқаддасдан Фаластин халқини узоқлаштириш ва уни яҳудийлаштириш учун сайъ-ҳаракат қилмоқда ва бошқа томондан аста-секинлик билан Ал-Ақсо масжидини ўз назорати остига олиш ва уни вақт ва макон нуқтаи назаридан бўлинишини ўрнатишга ҳарракат қилмоқда,-деб қўшимча қилди.

Исломий муқовимат ҳаракати (Ҳамас) сиёсий бюросининг раиси шунингдек Қудс Фаластиннинг сиёсий пойтахти бўлиб қолади ва Фаластин заминидаги низоларнинг марказида қолади, биз ғалаб қозонамиз ва бошқинчиларга Фаластинда жой йўқ,-деб таъкидлади.  

Фаластин исломий жиҳод ҳаракатининг бош котиби Зиёд Нахола чоршанба куни "Ал-Минбар Ал-Муваҳид" конфренциясида, ишғолгар режими куну кеча Қудсда Фаластин халқининг мавжудлигини ўртадан йўқ қилиш ёки Фаластин халқини ўз уй-жойлари ва сарзаминларидан оворагарчиликка юзмаюз этиш учун сайъ-ҳаракат қилмоқда, аммо Фаластин халқи бир асрдан ортиқ вақт давомида ушбу ишғолгарликларга қарши курашмоқда ва кундан кунга ўз сарзаминларида барқарорлик ҳукмрон бўлиши учун бор куч-қудратини сарфлайди,-деб айтди.