Европа мамлакатлари АҚШ сиёсатларига пайравлик қилишмоқда
-
Сурия президенти Европа мамлакатлари мустақил
Сурия президенти Европа мамлакатлари мустақил тарзда қарор чиқара олишмайди ва улар АҚШ сиёсатларига пайравлик қилишади деб айтди.
Суриянинг расмий ахборот агентлиги хабарига кўра, бугун бу мамакат президенти Башор Асад Дания телевидениясининг иккинчи каналига берган интерьвюсида, Европа мамлакатлари сиёсат арсасида ҳеч қачон мустақиллик билан қарор чиқаришгани йўқ , улар ҳардоим АҚШга пайравлик қилиб, тақлид қилиб келишган деб қўшиича қилди.
Башор Асад ўз сўзларида Европа халқи Сурияга душман эмаслар ва Евпопада халқ ва ҳукумат ўртасида жуда катта фарқ мавжуд деб изоҳлади.
Сурия президенти шунингдек Европа мамлакатлари Ироққа қарши уруш бошланган 2003 чи йилдан бери буткул дунёнинг сиёсий картасидан чиққанга ўхшайди, бу мамлакатлар мустақиллик билан ўзлари қарор чиқара олишдан маҳрум қолганлар деб аниқлик киритди.