Ал-Ибодий: Мусил яқинда озод этилади
-
Ал-Ироқия телеканали хабарига кўра бугун Ироқ бош вазири Ҳайдар Ал-Ибодий
Ироқ бош вазири яқин кунларда Найнаво вилоятининг Мусил шаҳри террористлар ишғолидан озод этилади деб айтди.
Ал-Ироқия телеканали хабарига кўра бугун Ироқ бош вазири Ҳайдар Ал-Ибодий Ироқ вилоятларининг мувофиқлаштириш бўйича олий делегацияси йиғилишида, Мусил яқинда озод этилади. Ироқ давлатининг ушбу урушдаги асосий мақсади ИШИД террористларидан бутун мамлакатни тозалашдир деб изоҳлади.
Ал-Ибодий шунингдек террористлар давлатга қарши таблиғотларини кучайтириш мақсадида Бағдод шаҳрида кетмакет портлашларни амалга оширишди, аммо Ироқ давлати бу хусусда махсус чоралар кўрмоқда деб қўшимча қилди.
Ироқ бош вазири ўз сўзларида яна бир бор бу мамлакат ҳудудларида Туркия ҳарбийларининг ҳузурига қарши чиқиб, Туркия давлат масъуллари бу борада бир- бирига зид фикрлар билдиришмоқда деб аниқлик киритди.