Фаластин ССВ: Ғазода шаҳидлар сони 227 кишига етди
Ғазо секторида жойлашган Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроил режимининг ушбу ҳудудга қарши қилган ҳужумларда шаҳидлар сонини 227 тага етганини хабар қилди.
Фаластиндаги Мао ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Фаластин ССВ наттоғи Ашраф Ал-Қадра Исроил режиминиг Ғазога қатор ҳужумлар уюштираётгани сўнгги 10 кун ичида 227 фаластинлик шу жумладан 64 бола, 37 аёл ва 17 кекса одамлар шаҳид бўлган деб қўшимча қилди.
Ал-Қадра ўз сўзларида бу даврда шунидек 1630 фаласттинлик жароҳат олган, шулардан 470 нафар болалар ва 310 нафар аёллардир деб изоҳлади.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ғазодаги вакили шунингдек ушбу ҳудудларидаги 50 минг фаластинликларнинг ўз уй -манизилларини тарк этишганидан хавотир билдириб, 52 та қўллаб-қувватлаш марказидаги соғлиқ ва яшаш шароитлари яхши эмас ва бу Ғазо бўлгасидаги коронавируснинг 3 чи тўлқини, юуқумли ва тери касалликларнинг тарқалишини бошлаши мумкин. Айни шу масала ҳам соғлиқни сақлаш ходимари ишларини янада қийинлаштирмоқда деб қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз сўнгги кунларда босқинчи сионистик режим Фаластин халқи айниқса Ғазо бўлгаси аҳолисига қарши ваҳшиёна ҳужумларни бошлаган. Фаластиннинг босиб олинган араб шаҳарларида кўплаб нотинчликлар ва тўқнашувлар юз бермоқда.