Ғазода бугун тонг соат 2 дан бошлаб оташкесим ўрнатилди
Сионистик режим кабинети бугун тонг соат 2 дан Ғазо бўлгасида оташкесим ўрнатиш таклифларига тан беришга мажбур бўлди.
Сионистик режим ОАВ-ига таяниб Ал-Маёдин телеканалининг хабар қилишича. кеча Исроил режими кабинети 3 соат давом этган йиғилишда оташкесим ўрнатишга рози бўлишга мажбур бўлганини маълум қилди.
Оташкесим жума куни тонг соат 2 дан бошлаб амалга оширилган.
Миср мамлакати расмийлари бир вақтнинг ўзида Фаластин гуруҳларига ўт отишни тўхтатиш хабарини етказган.
Эслатиб ўтамиз сўнгги кунларда босқинчи сионистик режим Фаластин халқи айниқса Ғазо бўлгаси аҳолисига қарши ваҳшиёна ҳужумларни бошлаган. Фаластиннинг босиб олинган араб шаҳарларида кўплаб нотинчликлар ва тўқнашувлар юз бермоқда.
Эслатиб ўтамиз босқинчи сионистик режим Оқ уйдан яшил чироқ олганидан сўнг ўтган ҳафта давомида Ғазо сектори, Иордания дарёсининг ҳарбий соҳили ва Қуддусга уюштирган қатор ер, ва ҳаво ҳужумларида камида 230 нафар фаластинлик шу жумладан 65 нафар бола ҳалок бўлди ва 1719 дан ортиқ одам жароҳат олди.