БМТ сионистларнинг фаластинликларга қарши ваҳшийликларини текширилишини сўради
(last modified Sun, 23 May 2021 05:53:54 GMT )
май 23, 2021 10:53 Asia/Tashkent
  • БМТ сионистларнинг фаластинликларга қарши ваҳшийликларини текширилишини сўради
    БМТ сионистларнинг фаластинликларга қарши ваҳшийликларини текширилишини сўради

БМТ босқинчи сионистик режимнинг фаластинилкларга қарши ҳарбий жиноятлар ва шафқатсиз ҳужумлар уюштирганини тергов қилиниши зарурлигини таъкидлади.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича мутахассислари  Халқаро жиноий судини сионистик режимнинг фаластинликларга қарши ваҳшиёна ҳужумларини тергов қилишга чақириши билан, бу ҳужумларни уруш ва ҳарбий жиноятнинг яққол мисоли эканлигини маълум қилди.

 БМТнинг инсон ҳуқуқлари экспертлари  Халқаро жиноий судини босқинчи сионистик режимнинг Фаластинга қарши айниқса Ғазо, Ғарбий соҳилда инсон ҳуқуқларини қаттиқ бузгани ва содир этганр жиноятлари сабаб тергов қилишга даъват этди.

Эслатиб ўтамиз 10- май куни сионистик режим Ғазо секторига қарши ҳаво, ер ва денгиздан ваҳшиёна ҳужумларини бошлади.

Аммо бу босқинчи режим фаластинлик қарашилик гуруҳларининг ракета зарбасига дуч келишини ҳатто ўйламаганди.

Исроил режими кабинети куни кеча-пайшанба Ғазодан ишғол этилган сарзаминлар томон отиладиган ракеталарни олдини олишда кучсиз қолганидан кейин оташкесим  ўрнатишга мажбур бўлди.

Исроил режимининг Ғазза бўлгасига қарши ҳужумларида 243 фаластинлик улар жумласидан 69 бола, 39 аёл ва 17 нафар қарилар шаҳид бўлиб 1910 киши жароҳатланди.

Оташкесим эса жума куни тонг соат 2 да сионистик режим ва фаластинлик гуруҳлари ўртасида ўрнатилди.