Ироқдаги АҚШ коалицияси карвони йўлида 3 та алоҳида портлашлар юз берди
-
Ироқдаги АҚШ коалицияси карвони йўлида 3 та алоҳида портлашлар юз берди
Бугун АҚШнинг учта ёрдамчи ҳарбий карвони йўл чеккасида ўрнатилган бомбалар портлашига дучор бўлишди.
Ироқ жанубида АҚШнинг ҳарбий қўллаб-қувватлашнинг 3 карвони йўлида ўрнатилан бомбалар порташига дуч келди. Портлашлардан бири Ал-Мусанно вилояти марказининг Бағдод томон йўналишида ва бошқаси Дивония вилоятида юз берган.
Бошқа бир портлаш эса Бобил вилояти маркази Ал-Ҳилла шаҳридаги йўлда содир бўлди. Бир соат олдин Ироқ жанубидаги Носирия вилоятида яна бир карвон йўлида бомба портлатилди.
Ўтган ҳафта давомида АҚШ ҳарбий кучлар шунингдек қурол-аслаҳалар юк машиналари орқали Ироққа Қувейт чегараисдан кириб келади.
Ҳеч бир шахс ва ё гуруҳ бу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ, аммо Ироқнинг қаршилик кўрсатиш гуруҳлари парламент қарорини таъкидлаб, АҚШ қўшинларини Ироқдан олиб чиқишига қадар ҳужумларни давом эттиришни эълон этганлар.