Ироқда АҚШ ҳарбий карвонига ҳужум қилинди
-
Ироқда АҚШ ҳарбий карвонига ҳужум қилинди
АҚШ Бошчилигидаги Халқаро коалицияси ҳарбийлари карвони Ироқ жанубида нишонга олинди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишча АҚШ коалициясиниг ушбу ҳимоя карвони Ироқ жанубидаги Зиқор вилоятида йўл чеккасига ўрнатилганг бомба порлашига дуч келган. Маҳаллий хавфсизлик манбалари бомба Зиқор вилояти халқаро трассасида жойлашган Батҳа ҳудудидаги Фаҳд кўприги яқинида портлаган деб хабар тарқатишди.
Манбаларга биноан, карвоннинг бир машинаси йўл четига ўрнатилган бомадан зарар кўрган. Конвой Басра шаҳридаги Ироқ пойтахти Бағдод томон кетаётган эди.
Эслатиб ўтамиз Ироқ парламенти 2 йил олдин яъне 2020-йил 5-январда АҚШ қўшинларини олиб чиқиш режасини маъқуллади ва уша йил январ ойи охирида бир миллионга яқин ироқлик АҚШ қўшинларини Ироқдан олиб чиқиб кетиш талаби билан намойиш ўтказшди.
АҚШ қўшинларининг Ироқдан олиб чиқиб кетилиши ҳам Ироқ парламентининг қонуний қарори, ҳам Бағдод ҳукумати томонидан бажарилиши керак бўлган халқнинг оммавий талаби ҳисобланади.