АҚШ Ямандаги Саудия Арабистонининг ҳаво ҳужумларини қўллаб-қувватлади
(last modified Mon, 06 Jun 2022 07:11:50 GMT )
июн 06, 2022 12:11 Asia/Tashkent
  • АҚШ Ямандаги Саудия Арабистонининг ҳаво ҳужумларини қўллаб-қувватлади
    АҚШ Ямандаги Саудия Арабистонининг ҳаво ҳужумларини қўллаб-қувватлади

"Вашингтон пост" тарқатган хабарида, Саудия Арабистонининг Ямандаги ҳаво ҳужумлари уруш жинояти бўлиб, уларнинг аксарияти АҚШ кўмагида амалга оширилган деб ёзди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, АҚШнинг " Вашингтон пост" газетаси  2015- йилдан бери, Яманга қарши ҳужумларда қатнашган 19 та АҚШ қирувчи самолётини аниқланганини хабар қилди.

Бу газета шунингдек  уруш бошланганидан бери,  АҚШ Мудофаа вазирлиги ва Яманга қарши тажовузкор коалицияга аъзо давлатлар  томонидан  150 дан ортиқ видео, фотосурат ва оммавий баёнотларни кўриб чиқди ва АҚШ Ямандаги ҳаво ҳужуми миссиясининг камида  80 фоизи билан қўшма машғулотларда қатнашган деган хулосага келди. 

Махсус  сотувлар тафсилотлари ҳеч қачон ошкор этилмайди. Бунинг бир мисоли копанияларни ҳукуматга бевосита алоқасидир. Хорижий ҳарбий сотувларда АҚШ ҳукумати сотувчидир ва 14 миллин доллардан кам бўлган бошқа шартномалар Конгресснинг розилигини талаб қилмайди ва шунинг учун жамоатчиликка эълон қилинмайди деб аниқлик киритган "Вашингтон пост" газетаси.

 " Вашинтн пост" газетаси шунингдек  уруш бошланганидан бери Саудия Арабистони ва БАА халқига 94 та шартномаларни тақдим этилганг деб қўшимча қилди.

АҚШ собиқ конгрессмени Жастин Амаш яқинда ёзган хмақоласида, АҚШнинг Яман урушидида Саудия Арабистонини қўллаб-қувватлагани жиноятдир деб таъкидлади.