Башор Асад: халқнинг сайловларда иштирок этиши душманларга муҳим мурожаат бўлди
(last modified Sat, 29 May 2021 06:16:07 GMT )
май 29, 2021 11:16 Asia/Tashkent
  • Башор Асад: халқнинг сайловларда иштирок этиши душманларга муҳим мурожаат бўлди
    Башор Асад: халқнинг сайловларда иштирок этиши душманларга муҳим мурожаат бўлди

Сурия президенти Башор Асад кеча бу мамлакат президентлик сайловларда ғалаба қозонганидан сўнг, Сурия халқи сайловларда кенг иштирок этиш орқали ўз мурожаатини душманларга етказдилар.

Суриянинг расмий ахборот агентлигининг хабар қилишича, Сурия халқи ушбу сайловларда терроризмга ва ватан душманларига қарши ҳақиқий  инқилоб қилишди деб айтди.

Башор Асад шунингдекк  бу сайловлар мурожаати душманларга етиб борди ва миллий мажбурият бажарилди, душманлар ҳам Сурия халқи ушбу сайловда йўллаган мурожатини эътибрсиз қолдиришга уринишмоқда деб изоҳлади.

Сурия президенти ўз сўзларида  сиз ўйиннинг барча мувозанатлари ва қоидаларини ўзгартирдингиз ва ватанпарварлик тушунчасини янгиттан намоийш этдингиз. Мени президент этиб сайланганингиз мен учун шараф ва буюк ифтихордир деб қўшимча қилди.

Асад сўзлари давомида  сўнгги ҳафталарда Сурия халқининг фаолиятлари нафақат байрамни нишонлаш ва сайловларда қатнашиш эди, балки улар мамлакатнинг барча душманларига ҳам қарши чиқиб душманлар қаршисида тура олишди деб аниқлик киритди.

Сурия президенти ўз халқига хитобан сизнинг энергия ва қудратингиз мамлакат қудрати ва имкониятини таъминлайди ва уни ғалабага тайёрлайди деб эълон қилди.

Сурия парламенти спикери Ҳамуда Саббоғ пайшанба куни кечқурун ўтказилган матбуот анжуманида Башор Асад 95,1 фоиз овоз билан президентлик сайловларида ғолиб бўлганини айтди.