Сурия президенти қайси вазиятда Дамашқни тарк этгани ҳақида баёнот берди
-
Сурия президенти қайси вазиятда Дамашқни тарк этгани ҳақида баёнот берди
Ҳайъат-таҳрир-аш-Шом бошчилигидаги қуролли мухолифат Дамашқни эгаллаб олгач, ҳукуматдан истеъфога чиқиб, Москвага борган Суриянинг собиқ президенти Башор Асад баёнот эълон қилиш орқали, сўнгги дақиқаларгача Сурияда қолгани ва 8 декабр кунигача бу мамлакатни тарк этмаганини эълон қилди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Сурия собиқ президентининг Телеграмм канали Башор Асадга тегишли баёнотида шундай маълум қилган: режага кўра у Дамашқни тарк этмади балки 2024-йил 8-декабрь тонгигача пойтахтда қолди.
Башор Асадга мансуб баёнотида миш-мишларнинг аксича, режадагидек Сурияни тарк этмагани айтилади ва шундай келтирилади: мен можаронинг сўнгги соатларда мамлакатни тарк этмадим, аммо Дамшқда қолиб 8 декабр куни эрталабгача ўз вазифаларимни бажардим. Аммо бу воқеалар жараёнида мен ва ёки бир томоннинг бошпана ёки истеъфога чиқиши масаласи кўтарилмади ва ягона вариант жангни давом эттириш эди.
Сурияни собиқ президенти Башор Асадга тегишли баёнотда шунингдек қуйидагича қўшимча қилинган: ҳукуматнинг терроризм қўлида қулаши билан бу лавозимда қолиш мантиқққа тўғри келмайди. Албатта бу Сурия ва унинг халқига чинакам миллий қарамликдан воз кечишни англатмайди. Бу Суриянинг озодлик ва мустақилликка қайтишига умид билан бирлаштирилган қарамликдир.
Эслатиб ўтамиз 2024-йил 27-ноябрдан Суриядаги террорчилар ва мухолифат гуруҳи баъзи давлатлар кўмагида Сурия армиясининг мамлакатнинг турли минтақаларидаги позицияларига қарши оммавий ҳужум уюштирди.
Ниҳоят, 8-декбарь куни Дамашқ-Башор Асаднинг ҳукуматининг қулашига олиб келди.