Башор Аж-Жаъфарий: Сурия сайловидаги ғалаба террористик фитналар устидан ғалаба бўлди
(last modified Sun, 30 May 2021 12:28:40 GMT )
май 30, 2021 17:28 Asia/Tashkent
  • Башор Аж-Жаъфарий: Сурия сайловидаги ғалаба террористик фитналар устидан ғалаба бўлд
    Башор Аж-Жаъфарий: Сурия сайловидаги ғалаба террористик фитналар устидан ғалаба бўлд

Сурия ТИВ раҳбари ўринбосари, мамлакатдаги сайловлар баъзиларнинг ғалаба ва мағлубиятининг мезони бўлгани ва Дамашқ давлати араб дипломатияси қибласига қайтганини таъкидлади.

Кеча Сурия ташқи ишлар вазири ўринбосари Башар Аж-Жаъфарий  Ғарб давлатлари Сурияга қарши ўзларининг сайлов мезонларини юклатишга уринган пайтда  катта хатолика йўл қўйишди ва  Сурия бугун ғалаба чўққисига чиққан деб айтди.

 Башор Жаъфарий шунингдек  Суриянинг ушбу ғалабаси триллионлаб доллар сарфлаган терорристик фитна устидан буюк ғалабадир деб қўшимча қилди.

Сурия ТИВ раҳбари муовини ўз сўзларида таъкидлаб ўтдики, ўзларини Суриянинг мухолиф гуруҳлари сифатида таништиришган Истанбулдаги, Ар-Риёддаги ва Дохадаги кўплаб сиёсий гуруҳлар парчаланиб кетди.

Жаъфарий Сурияда бўлиб ўтган президент сайловларига ҳам тўхталиб, халқ бизга иттифоқчи бўлиб , қаршилик гуруиҳи қўллаб- қувватлади ва биз ва ҳизбулоҳ ўртасидаги иттифоқчиликка овоз беришди. Диний ва этник масалалар суиряликларга ҳеч қандай таъсир ўтказмади ва халқнинг ҳушёрлиги ғалабамизнинг сабабларидир биридир деб эълон қилди.

Суриядаги президентлик сайловлари ўтган чоршанба куни бўлиб ўтди ва унда учта номзод рақобатлашди. Сайлов  Сурия халқи томонидан яхши кутиб олинди.

Сурия парламенти спикери Ҳамуда Саббоғ пайшанба куни кечқурун ўтказилган матбуот анжуманида Башор Асад 95,1 фоиз овоз билан президентлик сайловларида ғолиб бўлганини айтди.