июн 06, 2021 15:20 Asia/Tashkent
  • Ҳамас гуруҳи Исроил режимининг Ал-Ақсо масжидига уюштириши мумкин бўлган ҳужумига муносабат билдирди
    Ҳамас гуруҳи Исроил режимининг Ал-Ақсо масжидига уюштириши мумкин бўлган ҳужумига муносабат билдирди

Ғазо бўлгасидаги Ҳамас ҳаракати раҳбари сионистларнинг Масжидулақсога яна бир ҳужум қилиш ҳақидаги даъватига берган жавобида, агар сионистлар яна Ал-Ақсо масжидига қайтсалар қаршилик гуруҳлари Тель-авивни ер билан яксон қилади деб изоҳлади.

Бугун Ғазо бўлгасидаги Ҳамас ислом қаршилик ҳаракати раиси Яҳё Ас-Санвор Фаластиннинг Сафо ахборот агентлиги билан суҳбатда  Исроил режимининг ўта экстремистик гуруҳларининг  келаси пайшанба куни Қуддус шаҳрида " Байроқлар марши"  кўча намойишларини ўтказишга қилган чақириғига тўхталиб, агар сионистлар яна Ал-Ақсо масжидига қайтсалар қаршилик гуруҳлари Тель-авивни ер билан яксон қилади ва бу масалада шубҳа йўқ деб қўшимча қилди.

Сионистик шаҳачаларада яшайдиган сионистлар ва бу режимни ўта экстремистик ўнгчи гуруҳлари  келаси пайшанба уни Қуддус шаҳрида " Байроқ марши" унвонли провакацион кўча-намойишлар ўтказилишини эълон қилишган.

Сионистик режимнинг Эдиот Аҳаранот газетаси ҳам сионистик режим полицияи ижозатини олмоқчи бўлган бу намойишда қатнашадиганлар Бобулмаъомуд, Ас-Соҳира ва Ал-Асбот каби Қуддус шаҳарининг  маҳғалаларидан ўтиб,   Массжидулақсонинг атрофи ва  эшикларига келадилар ва Ал-Буроқ саҳнасига киришни назарга тутишан.

 

Ёрлиқ