Сурия армияси Дамашқнинг бошқа минтақаларини террорчилар ишғолидан тозалади
(last modified Sat, 08 Oct 2016 13:24:40 GMT )
октябр 08, 2016 18:24 Asia/Tashkent
  • Сурия армияси Дамашқнинг бошқа минтақаларини террорчилар ишғолидан тозалади

Сурия армияси мамлакат пойтахти Дамашқнинг шимолий ғарбидаги яна бошқа минтақаларни террорчилар ишғолидан тозалашди

Сурия армияси мамлакат пойтахти Дамашқнинг шимолий ғарбидаги яна бошқа минтақаларни террорчилар ишғолидан тозалашди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Сурия армияси жума куни кечки пайтдан бошлаб шанба куни эрта тонгача олиб борган кенг миқёсли амалиётида Дамашқ шимолий ғарбидаги ал-Аюн минтақасини террорчилар ишғолидан озод этишди. Ушбу амалиёт чоғида бир нечта террорчилар ҳалок бўлди. Шунингдек, ушбу ҳарбий ҳаракатлар давомида террорчилар ишғолида бўлган 70 та аҳоли мажмуалари ҳам террористлардан тозаланди. Шу билан бирга, Сурия армияси бугун шанба куни эрталаб ҳам Сурия ғарбидаги Ҳамоҳ вилоятининг бир қанча қишлоғу шаҳарларини қайтиб олишга муваффақ бўлишди ва террорчиларга катта талафотлар етказишди. Бошқа томондан эса, бугун шанба куни террорчилар томонидан миномётлар билан Сурия шимолидаги Ҳалаб шаҳрининг Шайх Мақсуд маҳалласига қарата уюштирилган ҳужумда 4 нафар ноҳарбий бўлган тинч аҳоли вакиллари жумладан бир нафар гўдак ҳаётдан кўз юмди ва яна 4 нафар инсон оғир жароҳат олди.