Суриядаги Ҳалаб шаҳрининг айрим минтақалари террористлар ишғолидан озод этилди
Сурия давлат армияси Ҳалаб шаҳрида ўтказган янги амалиётлари билан бу шаҳарнинг айрим минтақаларини террористлар ишғолидан озод этишга муваффақ бўлди.
Суриянинг расмий ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, бу мамлакат давлат армияси Ҳалаб шаҳридаги Алъ-Авижа минтақаси ва Аж-Жандул маҳалласини террористлар ишғолидан озод этдилар.
Мазкур ҳарбий амалиётда бир гуруҳ террорист йўқ қилинди.
Турли хабарларга кўра, Сурия давлат армияси террористларни таъқиб этишлари билан илгаригидек Ҳалабнинг шимолий минтақаларни террористлардан тозалашмоқда.
Бошқа томондан ҳам Сурия давлат армияси Димишқ шимолида Жабҳатуннусра террористларига қарши амалиётларида Жубар маҳалласи шимолидаги Димишқнинг электр- энергия ширкати жойлашган минтақаларни террористлардан озод этдилар.
Бу амалиётларда ҳам кўп террорист ўлдирилди.