Саудия Арабистони 2021 йилги Ҳаж маросими хавфсизлик режасини маълум қилди
(last modified Mon, 05 Jul 2021 10:29:31 GMT )
июл 05, 2021 15:29 Asia/Tashkent
  • Саудия Арабистони 2021 йилги Ҳаж маросими хавфсизлик режасини маълум қилди
    Саудия Арабистони 2021 йилги Ҳаж маросими хавфсизлик режасини маълум қилди

Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги коронавирусга қарши чоралар сифатида 2021 йилги Ҳаж мавсуми учун хавфсизлик режасини тасдиқлади.

Арабистоннинг ЭС ПИ ЭЙ давлат ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра,  бу режим Ички ишлар вазири томонидан нашр этилган режа асосида ҳожийар хавфсизлиги ва соғлигига кафолат беришга қаратилган бўлиб  рухсатсиз ушбу диний маконларга кирганлар 2666 доллар жаримага тортиши келтирилган.

Саудия Арабисотони Ички ишлар вазирлиги ушбу мамлакатнинг барча фуқаролари ва аҳолисини бу йилги Ҳаж сафарининг махсус қоидаларига риоя қилишга чақирди.

Шу ҳолда полиция зобитлари  Масжидулҳаром ва бошқа муқаддас жойларга олиб борадиган барча йўналишларда  ўз масуълиятиг амал қилишмоқда.

Саудия Арабистони ўтган ой зиёратчилар сонини жами 60 минг киши этиб белгиллади, шунингдек 18 дан 65 ёшгача бўлган, коронавирусга қарши эмланган маҳаллий фуқаролар ва резидентлар назарда тутилган.

Бу Ҳаж маросимлари коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олиш мақсадида хорижий зиёратчиларсиз ўтказилаётган иккинчи Ҳаж маросимидир.

 

Ёрлиқ