Барҳам Солиҳ: АҚШ қўшинларини Ироқдан чиқариш борасидаги Бағдод-Вашингтон музокаралари муҳимдир
Барҳам Солиҳ АҚШ қўшинларини бу мамлакатдан чиқариш бўйича Бағдод ва Вашингтон ўртасидаги мулоқот натижаларини мамлакат суверенитетини барқарорлаштириш ва мустаҳкамлаш учун жуда муҳим деб атади.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ироқ президенти Барҳам Солеҳ Ироқ Бош вазири Мустафо Ал-Козимий ва АҚШ президенти Жо Байденнинг сўнгги суҳбатлари натижаларига билдирган муносабатида ўз Твиттер саҳифасида ушбу мулоқот натижалари ҳукуматнинг Бош вазир Мустафо Ал-Козимий бошчилигидаги саъй -ҳаракталари ва мимлий гуруҳларнинг интилишларини қўллаб қуваталашиши ҳамда мамлкат пешворлари сўзларига таяниш билан вужудгша келди деб изоҳлади.
Барҳам Солиҳ ушбу мурожаатида, Ироқ манфаатлари давлат идораларини кучайтириш ва ҳукумат ва мустақил миллий қарорларни ҳимоя қилишни тақазо этади деб аниқлик киритди.
Кеча Ироқ Бош вазири Мустафо Ал-Козимий АҚШ президенти Жо Байден билан учрашиб турли мавзулар хусусан АҚШ қўшинларини жорий йилнинг 31 декабрига қадар Ироқдан чиқариш масаласини муҳокама қилди.
Учрашув якуни Байден ва Ал-Козимий АҚШ қўшинларини Ироқдан чиқариш учун келишувга келганини хабар қилиб, тарқатган баёнотида, Вашингтон ва Бағдод давлатлари жорий йилнинг охирига қадар, АҚШ қўшинларини Ироқдан чиқариш хусусида келиша олишди деб эълон этдилар.