Суриядаги террорчилар сафига қўшилмоқчи бўлган андижонлик шахс қўлга олинди
(last modified Thu, 29 Jul 2021 06:04:04 GMT )
июл 29, 2021 11:04 Asia/Tashkent
  • Суриядаги террорчилар сафига қўшилмоқчи бўлган 26 ёшли андижонлик шахс қўлга олинди
    Суриядаги террорчилар сафига қўшилмоқчи бўлган 26 ёшли андижонлик шахс қўлга олинди

ЎЗбекистоннинг Андижон ивлоятида интернет орқали Суриядаги террорчилик ташкилоти ёлловчилари билан алоқада бўлиб, уларнинг таъсири остида Сурияга кетишни режалаштирган 26 ёшли шахс ушланди.

Ўзбекистон ДХХ нинг Дарё сайтига маълум қилишича, И.О исмли мазкур шахс виртуал тармоқларда террорчиларнинг жиҳод қилишга ундовчи материаллар билан танишиб, уларни интернет тармоқларида тарқатиб келган.

Терроричилик гуруҳ ёлловчилари таклифига асосан фуқаро И.О. 2021 йилнинг апрель ойида Туркия давлатига чиқиб кетган. Маълум муддат террорчиларнинг Сурия ҳудудига ўтказиш билан шуғулланувчи масъуллари назоратида бўлган ва Сурия чегарасига ўтиш ҳудудида турк ҳарбийлари томонидан қўлга олинган.

Халқаро ҳамкорлик алоқалари доирасида И.О. Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Ўзбекистонга депортация қилинган. Олиб борилган дастлабки терговга қадар текширув тадбирлари давомида жиноий фаолияти ўз тасдиғини топган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қўқонда Суриядаги террорчилик ташкилоти таркибига кирмоқчи бўлган «Жиҳодчилар» оқими тарафдорлари фаолиятига чек қўйилгани, Жиззахда Суриядаги террорчилик ташкилоти таркибига кирмоқчи бўлган шахслар ушлангани, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида, Андижон шаҳрида «Жиҳодчилар» гуруҳи аъзолари қўлга олингани, Фарғонада эса «Ҳизб ут-Таҳрир» террорчилик ташкилоти фаолиятига чек қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.

Ёрлиқ