апрел 05, 2024 11:28 Asia/Tashkent
  • Туркияда террорчиликда гумонланган ўзбекистонлик ҳибсга олинди
    Туркияда террорчиликда гумонланган ўзбекистонлик ҳибсга олинди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонасининг хабар қилишича Туркияда террорзимда гумонланган ўзбекистонлик қўлга олинди.

Қалампир сайтининг бу хабарга таяниб хабар қилишшича, жорий йилнинг март ойи охирларида Туркия маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ИШИД халқаро террорчилик гуруҳига аъзо деб гумон қилинаётган 70 киши ушланган. Улар орасида 1 нафар 39 ёшли Андижон вилоятида туғилган Ўзбекистон фуқароси ҳам борлиги аниқланган. 

"Адвокатлар аралашуви натижасида ватандошимизнинг таъкидланган террорчилик гуруҳига алоқаси борлиги ҳақидаги важлар ўз исботини топмади ва қўйиб юборилди", дейилади хабарда.

Шундан келиб чиқиб, консулхона Туркияга боришни режалаштирган ўзбекистонликлар учун ўз тавсияларини берди:

Telegram, Instagram, Tik-Tok, YouTube ва WhatsApp'даги экстремистик канал ва сайтларга аъзо бўлмаслик;

мобил телефонларда билиб-билмай мутаассиблик руҳидаги нашидалар (қўшиқлар), маърузалар, суратларни сақламаслик ва тарқатмаслик;

электрон почта орқали номаълум шахслардан келган диний мазмундаги даъват ва танишув ҳақидаги таклифларга жавоб бермаслик керак.

Ёрлиқ