Ливан Ҳизбуллоҳ бош котибининг Ошуро кунидаги баёноти
(last modified Wed, 12 Oct 2016 11:54:54 GMT )
октябр 12, 2016 16:54 Asia/Tashkent
  • Ливан Ҳизбуллоҳ бош котибининг Ошуро кунидаги баёноти

Ливан Ҳизбуллоҳ бош котиби Ливаннинг турли минтақаларида террорчилик ҳужумларининг камайганини муқовамат кучлари ғалабасининг нишонасидир деб айтди

Ливан Ҳизбуллоҳ бош котиби Ливаннинг турли минтақаларида террорчилик ҳужумларининг камайганини муқовамат кучлари ғалабасининг нишонасидир деб айтди. Ливан Ҳизбуллоҳ бош котиби Саййид Ҳасан Насруллоҳ чоршанба куни Бейрут яқинида Имом Ҳусайн (а) азадоларининг йиғинида чиқиш қилиб шундай айтдики, жорий йилда Ливаннинг турли ҳудудларида террорчилик ҳаракатларининг ва портлашларнинг камайишини муқовамат кучларининг хавфсизлик лойҳаларининг муваффақиятли амалга ошаётганида ва террористларнинг Ливан муқовамат кучлари ҳамда армияси билан тўқнашганда ўзларининг заифликларини кўрсатишганининг аломатидир деб айтди. Саййид Ҳасан Насруллоҳ Арабистоннинг Ямандаги мағлубиятига тўхталиб ўтиб шундай айтдики, ушбу жанг сиёсий нуқтаи назардан келиб чиқмаган, балки Саудияликларнинг яманликларга нисбатан гина адоватда бўлганилиги боисдир. Ливан Ҳизбуллоҳ бош котиби ўз нутқи давомида шундай қўшимча қилиб ўтдики, Ливаннинг хавфсизлик, барқарорлик ва тинчлиги Ливаннинг биринчи галдаги устувор йўналиши бўлиб, ушбу масалалар Ливанниг сиёсат, иқтисодиёт, сайлов, президентлик ва маъиший муаммоларини ҳал этилиши учун таянч ҳисобланади. Шунингдек, Ливан Ҳизбуллоҳ бош котиби Ливан армиясини ва Ливан хавфсизлик идораларини ҳимоя қилишни биринчи ўринга қўйиладиган устувор вазифа деб атади.