Хон Юнисда яна бир фаластинлик болакай шаҳид бўлди
октябр 13, 2016 19:46 Asia/Tashkent
Кеча Хон Юнис шарқида сионистик режим ҳарбийлари ўқидан 10 яшар фаластинлик бола шаҳид бўлди.
Фаластин- алявм маълумотларига таяниб, Меҳр ахборот агентлиги хабарига кўра, Абдуллоҳ Наср Анва Абуназиф номли ушбу болакай Ғазо сектори жанубида жойлашган Хон Юнис шарқида сионистик режим ҳарбийлари ўқидан шаҳид бўлди.
Сионистик режим Хон Юнис минтақасида фаластинликларнинг яшаш манзилларини ўққа тутишганида бу фаластинлик болакайга ўқ теггани айтилади.