Сионистларнинг Ал-Ақсо масжидига ҳужуми
(last modified Fri, 08 Oct 2021 19:40:37 GMT )
октябр 09, 2021 00:40 Asia/Tashkent
  • Сионистларнинг Ал-Ақсо масжидига ҳужуми

Шаҳарчаларда яшовчи сионистлар  фаластинликларнинг қадриятларига қарши душманлик ҳаракатларини давом эттирмоқдалар.

Фаластиндаги Ал-Явм ахборот агентлигининг хабар беришича, шаҳарчаларда яшовчи сионистлар  пайшанба куни режим ҳарбийлари ҳомийлигида Масжидул Ақсога ҳужум қилишган ва  масжид  ҳовлиларига бостириб кириб, исломга қарши шиорлар айтишган.

Сионистлар  Масжидул Ақсога ҳужумидан кейин улар билан Фаластин фуқаролари ўртасида шиддатли тўқнашув юз берди.

Бундан олдин, яқинда Фаластин Исломий Муқовимат Ҳаракатининг (Ҳамос) юқори мартабали аъзоси Муҳаммад Ҳамода  ҳаракат Ал-Ақсо масжидини ҳимоя қилиш учун жамоатчиликни тайёргарликка чақирганини эълон қилган эди.

Ҳамоснинг ушбу юқори лавозимли аъзоси Масжидул Ақсога шафқатсиз ҳужум уюштирганларнинг ҳаракатлари  тўлиқ уюштирилган ва аввалдан режалаштирилган  режага мувофиқ  амалга оширилганлигига аниқлик киритди.

Бу ҳақоратли ҳаракатлар сионистик режим томонидан Қуддуснинг исломий ўзига хослигини йўқ қилиш ва унинг ўрнини сионизм рамзлари билан алмаштириш учун қилинмоқда.