БМТ Бош котиби: 41 миллион одам очликдан бир қадам нарида
(last modified Sun, 17 Oct 2021 08:59:18 GMT )
октябр 17, 2021 13:59 Asia/Tashkent
  • БМТ Бош котиби: 41 миллион одам очликдан бир қадам нарида
    БМТ Бош котиби: 41 миллион одам очликдан бир қадам нарида

БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш дунёда миллионлаб инсонларни очлик хафвфи таҳдид қилаётгани ҳақида огоҳлантириб, миллионлаб одамлар очликдан атиги бир қадам нарида деб эълон қилди.

БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш кеча Твиттер саҳифасидаги мурожаатида,  ҳозирда Яманда энг ёмон гуманитар инқироз мавжуд бу даврда миллионлаб яманлик тинч аҳоли очлик ва ўлим хавфи остида деб ёзди.

 Ямандаги БМТнинг инсонпарварлик ишларидаги мувофиқлаштирувчиси Девид Гресли ҳам бу хусусда огоҳланириб,  Яман урушидан 7 йил ўтиб борши билан  Яман аҳолисининг 3 дан 2 қисми  яъне  20 миллион  аҳолисини ёрдамга муҳтож эканлигини маълум қилди.

Яманда  5 миллион улар жумласидан  400 минг бола очлик ёқасида турибти.

Грисли шунингдек Яман иқтисодёти қулаб тушган ва товар етказиб бериш қийинлашган деб аниқлик киритди.

Саъудия Арабистони АҚШ ва БАА ҳамда бошқа бир қатор мамлакатларнинг кўмаги билан 2015 йил март ойидан бошлаб Яманга ҳарбий ҳужумни бошлади ва бу мампакатни қуруқлик, денгиз ва ҳаводан қамалга олди. Саъудия Арабистони ва унинг иттифоқчиларининг Ямандаги уруши шу кунгача 17 мингдан ортиқ яманликнинг ҳалок бўлиши, ўн минглаб одамларнинг ярадор бўлиши ҳамда миллионлаб яманликларнинг оворагарчиликка юзмаюз бўлишига олиб келди.

Ёрлиқ