Ироқ пойтахтида террорчилик ҳужум уюштирилди
(last modified Sun, 16 Oct 2016 12:58:28 GMT )
октябр 16, 2016 17:58 Asia/Tashkent
  • Ал-Анбор вилояти маркази Ар-Рамоди ғарбидиги ИШИД
    Ал-Анбор вилояти маркази Ар-Рамоди ғарбидиги ИШИД

Бағдод шаҳрида юз берган теракт оқибатида бир нечта тинч аҳоли жабрланди.

Ироқнинг Сумария Нюс телеканали хабарига кўра, бугун Бағдод шаҳри марказида жойлашган Алқодисия минтақасида уюштирилган террористик ҳужум оқибатида, 2 нафар тинч аҳоли қурбон бўлиб, 4 киши жароҳат олишди.

 Тарқатилган айрим хабарларга кўра,  қуролланган гуруҳлар бу ҳужумида Ҳусейний (а) азодорларни нишонга олишган.

Аммо бу хабарларни Ироқнинг расимй масъуллари тасдиқлашгани йўқ.

Ироқдан бошқа хабар шуки,  бу мамлакат ҳарбий манбаларидан базилари,  бугун Ироқ армияси ҳаво кучларини  Ал-Анбор вилояти маркази Ар-Рамоди ғарбидиги ИШИД террористлари позицияларини бомбардимон  этишгани оқибатида, 13 террорист йўқ қилингани ва террористларга тегишли бир нечта автомашиналар портлатиб юборилганини маълум қилишган.