Ироқ шимолида Туркиянинг 2 ҳарбийси ҳалок бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i66522-Ироқ_шимолида_Туркиянинг_2_ҳарбийси_ҳалок_бўлди
Туркия армияси Ироқ шимолидаги аралашув амалиётлари натижасида 2 аскарини йўқотди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
октябр 26, 2021 15:22 Asia/Tashkent
  • Ироқ шимолида Туркиянинг 2 ҳарбийси ҳалок бўлди
    Ироқ шимолида Туркиянинг 2 ҳарбийси ҳалок бўлди

Туркия армияси Ироқ шимолидаги аралашув амалиётлари натижасида 2 аскарини йўқотди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Туркия Мудофаа вазирлиги  бу аскарларни  Ироқ шимоли  минтақасидаги ПКК-Курдистон ишчилар партиясига қарши олиб борилган амалиёт чоғида ҳалок бўлган деб эълон қилди.

Туркия Мудофаа вазирлиги баёнотида  турк ҳарбийлари ўтган апрель ойида " Ироқнинг Курдистон минтақасидаги "Афшин Босин" ва "Матино" минтақаарида ПКК жангариларини таъқиб қилиш учун "Бургут панжаси" ва " Момоқолдироқ панжаси" амлиётларини бошлаган ва   бунда ҳар икки томондан юзлаб одамлар ҳалок бўлганди.

1984  йилда ташкил қилинган Туркиянинг ПКК-Курдистон ишчилар партияси  Анқара давлатига қарши урушларни йўлга қўйган.

 Бағдод давлати Туркия армиясининг ПКК-га қарши кураш баҳонасида Ироқ шимол минтақаларига қарши тажовузларини бир неча бор қоралаган ва бу ҳужумларни Ироқ суверенитети ва ҳокимиятини бузиш деб баҳолаган.