" Озодлик ҳаракати" номли гуруҳ сионистик режимнинг 2 зобитини қўлга олди+ видео
(last modified Sat, 06 Nov 2021 10:41:18 GMT )
ноябр 06, 2021 15:41 Asia/Tashkent

" Озодлик ҳаракати" номли гуруҳ, хорижда яширин жосуслик миссиялар олиб борган сионистик режимнинг Моссад жосуслик ташкилотининг икки зобитини қўлга оланини маълум қилди.

Ал-Жазира телеканали кеча сионистик режимнинг Жалбуъ  қамоқхонасидан қочиши тасвирланган 6 фаластинлик тўғрисида фильм намойиш этди.

Фильмда  " Озодлик ҳаракати " гуруҳи  Исроил жосуслик аентлиги -Моссад зобитлари бўлган ва хорижда яширин миссиялар олиб борган икки зобитининг ушлангани ҳам намойиш этилган.

Видеонинг бошқа бир қисмида,  Давид Бен Рази номли исроиллик зобит номаълум жойда қамоқ кийимида бўлгани ва ўзининг нефтохимия экспертлари сифатида таништириб,  биз бу ерда икки исроилликмиз. Бизга ёрдам керак деб мурожаат қилгани ҳам яққол маълум.

Қўлга олинган бошқа сроиллик зобитнинг исми Демид Берри бўлиб у  Қуддусдаги Маоли Эдомим сионистлар яшовчии бўлганини ҳам эълон қилган.

" Озодлик ҳаракати" номли гуруҳ икки сионст зобитнинг қаердалигини эълон қилмаган ва фаластинлик маҳбусларни озод қилиш шарти билан уларни озод этишини хабар қилган.

Сионистик режим ҳам бу видео ва "Озодлик ҳаракати" гуруҳининг  талабига расман жавоб бергани йўқ.