Яман армияси АҚШ жосуслик дронларидан бирини уриб туширди
Яман армияси Маъреб вилоятида жосуслик ва душманлик амалиётлар ўтказаётган АҚШ дронларидан бирини уриб туширишга муваффақ бўлди.
Бугун Яман Қуролли кучлари наттоғи Яҳё Сареъ, бу мамлакат армияси кучларини муносиб қурол орқали Маъреб вилоятининг Аж-Жуба минтақасида АҚШ жосуслик учувчисиз учоқларидан бирини уриб туширганини маълум қилди.
Хабарга биноан, уриб туширилган дроннинг қолдиқлари тасвирлари ёзиб олинган ва тез орада эълон қилинади.
Яман армияси наттоғи учувчисиз учоқ жорий йилда Яман ҳаво кучлари томонидан уриб туширилган Eagle сканерли русумли 5 чи дрон эканлигини қўшимча қилди.
Сўнгги ойлар давомида, Яман қуролли кучлари Саудия Арабистони коалициясининг Яманнинг турли ҳудудларида душманлик амалиётларини олиб бораётган бир нечта учувчисиз учоқларини ҳам уриб туширшди.
Саъудия Арабистони АҚШ ва БАА ҳамда бошқа бир қатор мамлакатларнинг кўмаги билан 2015 йил март ойидан бошлаб Яманга ҳарбий ҳужумни бошлади ва бу мампакатни қуруқлик, денгиз ва ҳаводан қамалга олди. Саъудия Арабистони ва унинг иттифоқчиларининг Ямандаги уруши шу кунгача 17 мингдан ортиқ яманликнинг ҳалок бўлиши, ўн минглаб одамларнинг ярадор бўлиши ҳамда миллионлаб яманликларнинг оворагарчиликка юзмаюз бўлишига олиб келди.