ноябр 30, 2021 14:25 Asia/Tashkent
  • Сионистик режимнинг Баҳрайндаги элчиси Манамага борди
    Сионистик режимнинг Баҳрайндаги элчиси Манамага борди

Босқинчи сионистик режимнинг Баҳрайндаги илк элчиси Манама шаҳрига етиб келди.

Роша тудей сайтининг хабар қилишича, кеча Баҳрайннинг Ол Халифа режимини Исроил режим билан муносабатларини нормаллаштиришидан кейин сионистик режимнинг биринчи элчиси ўз миссиясини бажариш мақсадида Манама шаҳрига келди.

Эслатиб ўтамиз сионистик режим  ўтган  5 чи октябр куни Тел-авивнинг Туркиядаги собиқ элчиси ва бу режимнинг БААдаги элчиси Этҳан Наеҳнинг  Исроилнинг Баҳрайндаги элчиси этиб тайинлашни маъқуллашганди.

Сионистик режим ТИВ раҳбари Яир Лапиднинг Баҳрайнда бу режим элчихонасини очиш учун икки томон ўртасидаги муносабатларни нормаллшатириш бўича келишувидан кейин илк расмий ташрифи бўлган Манамага сафари Баҳрайн халқини қаттиқ ғазаблантирганди ва баҳрайнликлар кенг кўламли кўча намойишларига сабаб бўлди.

Ишғол этилган Фаластин сарзаминларидаги Баҳрайн элчиси Холид Аж-Жаламаҳ ҳам ўтган сентябр ойида  бу режимда Баҳрайн элчиси сифатида фаолият қилиш мақмадида Тел-Авивга борганди.

Эслатиб ўтамиз, 2020- йил сентябрь ойида Баҳрайн  АҚШнинг собиқ презинденти Дональд Трамп бошчилигидаги ўтган пайтидаги ҳукумат воситачилигида  Қуддусни ишғол этиб олган  режим билан "Иброҳим келишуви" номланган бу режимлар ўртасидаги алоқаларни нормаллаштириш шартномасини имзолади ва Тел-авив билан расман дипломатик алоқаларни ўрнатди.

 

Ёрлиқ