Фаластинлик ўсмир сионист ҳарбийлар томонидан шаҳид қилинди
декабр 03, 2021 15:52 Asia/Tashkent
Сионист жангарилар босиб олинган ҳудудларда бир ёш фаластинликни отиб ўлдирди.
Палестине Тодай хабарига кўра, сионист жангарилар жума куни босиб олинган ерларнинг Умм ал-Фаҳм шаҳрида бир ёш фаластинлик йигитни шаҳид қилди.
Сионист режим матбуоти бу ёш фаластинлик ўз машинаси билан 1948 йилги ерларда бир қанча сионист аскарларни босиб кетган, натижада икки сионист аскар яралангани ҳақида хабар берди.
Сионист ҳарбийлар ва яҳудий муҳожирлар ҳар куни турли баҳоналар билан Фаластиннинг мазлум халқини шаҳид қилмоқда, ярадор қилмоқда ёки ҳибсга олмоқда.