Ҳишом Абу Ҳавошнинг сионистик режим билан очлик эълон қилган жангдаги ғалабаси
(last modified Wed, 05 Jan 2022 10:30:06 GMT )
Январ 05, 2022 15:30 Asia/Tashkent
  • Ҳишом Абу Ҳавошнинг сионистик режим билан очлик эълон қилган жангдаги ғалабаси
    Ҳишом Абу Ҳавошнинг сионистик режим билан очлик эълон қилган жангдаги ғалабаси

Фаластинлик маҳбус Ҳишом Абу Ҳавошнинг сионист режим билан очлик эълон қилиш жангидаги ғалабаси Фаластин халқи ва қаршилик гуруҳлари томонидан қувонч ва табриклар тўлқини ва сионистларнинг муқовиматга қарши мағлубиятга иқрор бўлишлари билан бирга бўлди.

Фарс ахборот агентлиги хабарига кўра; Ҳишом Абу Ҳавош сионистик режим томонидан маъмурий қамоққа олинганига норозилик билдириш учун 141 кундан бери очлик эълон қилган эди. Муқовамат гуруҳлари сўнгги кунларда сионист режимни фаластинлик асирнинг аҳволи оғирлашгани сабабли, унинг шаҳид бўлиши мумкин бўлган оқибатлари ва қаршиликнинг ҳарбий жавоби ҳақида қайта-қайта огоҳлантирди.

Ниҳоят, Фаластин матбуоти кеча тунда сионистик режим таслим бўлгани ва Абу Ҳавошнинг 26 феврал куни озод этилишига рози бўлгани ҳақида хабар берди. Шундай қилиб, шу кунларда шифокорлари ҳар лаҳзада шаҳид бўлиш имкониятини берган бу фаластинлик маҳбус озодлик ваъдасини қўлга киритиб, очликни тугатди.

Бу хабарни эълон қилган Фаластин Исломий Қаршилик Ҳаракати (Ҳамос) баёнот бериб, таъкидлади:Бу қаҳрамон асир Фаластиннинг босқинчи сионистик режимга қарши қаршилик кўрсатиш ва ғалабани қўлга киритиш қудратини, буюк ва букилмас иродасига эга эканлигини яна бир бор исботлади.

Фаластин Исломий Жиҳод ҳаракатининг юқори мартабали амалдори Холид ал-Баташ ҳам Абу Ҳавошнинг ғалабаси ҳақидаги хабарга шундай жавоб берди:Биз Абу Ҳавошдан ирода сабоғи олдик.

Исломий жиҳоднинг бошқа расмийларидан Муҳаммад Шалҳ ҳам бу борада ойдинлик киритди:Исроил Абу Ҳавошни ўлдирмоқчи бўлди, бироқ муваффақияцизликка учради.