Яман кучлари Арабистон жанубидаги Саудияликларнинг базасини эгаллашди
(last modified Wed, 19 Oct 2016 14:17:03 GMT )
октябр 19, 2016 19:17 Asia/Tashkent
  • Яман кучлари Арабистон жанубидаги Саудияликларнинг базасини эгаллашди

Яман кучлари Арабистон жанубидаги Саудияликларнинг ал-Талаъа базасини эгаллашди

Яман кучлари Арабистон жанубидаги Саудияликларнинг ал-Талаъа базасини эгаллашди. Яманнинг Саба расмий ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Яман халқ кучлари ва армияси сешанба куни Арабистон жанубидаги Нажрон шаҳрининг чегара минтақаларида олиб борган амалиётлари давомида, Саудияликларнинг ал-Талаъа базасини эгаллаб олишди. Ушбу амалиётда Саудия арабистони режимининг бир нечта ёлланмалари ҳалок бўлди. Шунингдек, Яман кучлари Арабистон ҳарбийларининг бой берилган позицияларини қайтариб олиш учун тақиқланган қуроллардан ва заҳарли газлардан фойдаланиб уюштирган ҳужумларини қайтаришди. Ушбу амалиётда ҳам Саудия арабистони ҳарбийларига катта зарар ва талафот етказилди. Бошқа томондан эса, тажовузкор саудияликлар томонидан Яманнинг Саъда вилоятидаги чегара минтақасига қарата ракета ҳужумини амалга ошириши ортидан бир нафар кўдак оғир жароҳат олди.