Human Rights Watch: Саудия Арабистонида илгаригидек инсон ҳуқуқлари бузилмоқда
(last modified Mon, 17 Jan 2022 07:16:57 GMT )
Январ 17, 2022 12:16 Asia/Tashkent
  • Human Rights Watch: Саудия Арабистонида илгаригидек инсон ҳуқуқлари бузилмоқда
    Human Rights Watch: Саудия Арабистонида илгаригидек инсон ҳуқуқлари бузилмоқда

Инсон ҳуқуқлари халқаро ташкилоти- Human Rights Watch сўнгги ҳисоботида, Саудия Арабистонини инсон ҳуқуқлари фаоллари, танқидчилар ва ҳукумат мухолифларига қарши босим ўтказаётгаликда айблаб бу режимни қоралади.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Халқаро инсон ҳуқуқлари ташиклоти,  тарқатган баёнотида,Саудия Арабистонида кўплаб ҳуқуқ фаоллари ва ҳимоячилари ҳамон таъқиб қилинаётгани ва ноҳақ ҳукм қилинаётганини айтди.

Human Rights Watch шунингдек,  2021-йилда Саудия Арабистони расмийлари томонидан тинчлик фаоллари ҳамда сиёсий ислоҳотлар ва инсон ҳуқуқларига чақирувчилар нишонга олинган.

 2020 ва 2021 йилларда ваъда қилинган расмий ислоҳотлар даъволарига қарамай Саудия Арабистони расмийлари томонидан сўз эркинлиги фаолларининг таъқиб қилиниши давом этмоқда деб қўшимча қилган, бу ташкилот.

Ҳозиргача Саудия Арабистони мамлакатдаги сиёсий ва инсон ҳуқуқлари маҳбуслари сони бўйича  расмий статистик маълумотларни  эълон қилган, аммо  Медл -ист маълумотлар сайтига кўра, Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари  Саудия Арабистонидаги  сиёсий маҳбуслар сонини 30 минг нафар эканлиги ва уларнинг барчаси ўта қийин ва оғир вазиятда бўлганини эълон қилишмоқда.

 

Ёрлиқ