БМТ Ол Сауд режимининг Санъога қарши уюштирган ҳужумларидан хавотир билдирди
(last modified Wed, 19 Jan 2022 09:29:39 GMT )
Январ 19, 2022 14:29 Asia/Tashkent
  • БМТ Ол Сауд режимининг Санъога қарши уюштирган ҳужумларидан хавотир билдирди
    БМТ Ол Сауд режимининг Санъога қарши уюштирган ҳужумларидан хавотир билдирди

БМТ Саудия Арабистони бошчилигидаги коалициянинг Яманнинг Санъо шаҳрига уюштирган ҳужумларида бир неча тинч аҳолини қурбон бўлганидан хавотир билдирди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, БМТ Бош котиби матбуот котиби Стефан Дожарик  БМТ Бош котиби халқаро гуманитар ҳуқуқ доирасида барча томонларнинг мутаносиблик, фарқлаш ва эҳтиёткорлик тамойиларига мувофиқ тинч аҳолини ҳимоя қилиш мажбуриятларини эсатди деб таъкидлади.

БМТ расмийси бу ташкилот бош котиби яна бир  барча томонларни максимал даражада вазминликка чақириб, Ямандаги кескинлик ва можароларнинг янада кучайшига йўл қўймаслика чақирди деб маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Саудия Арабистони коалициясини Яман пойтхати Санъо шаҳрига берган ҳаво ҳужумларида 12 киши ҳалок бўлиб 11 нафар жароҳатланди.

Ҳужум қурбонларини  вайроналар остидан топиш ҳаракатлари давом этмоқда. Ҳужумлар  давом этаётгани сабаб ёрдам ишлари секинлик билан олиб борилмоқда.

Саъудия Арабистони АҚШ ва БАА ҳамда бошқа бир қатор мамлакатларнинг кўмаги билан 2015 йил март ойидан бошлаб Яманга ҳарбий ҳужумни бошлади ва бу мампакатни қуруқлик, денгиз ва ҳаводан қамалга олди. Саъудия Арабистони ва унинг иттифоқчиларининг Ямандаги уруши шу кунгача 17 мингдан ортиқ яманликнинг ҳалок бўлиши, ўн минглаб одамларнинг ярадор бўлиши ҳамда миллионлаб яманликларнинг оворагарчиликка юзмаюз бўлишига олиб келди.

Ёрлиқ