Сионистлар томонидан отилган ёш фаластинлик шаҳид бўлди
(last modified Mon, 14 Feb 2022 05:41:53 GMT )
феврал 14, 2022 10:41 Asia/Tashkent
  • Сионистлар томонидан отилган ёш фаластинлик шаҳид бўлди
    Сионистлар томонидан отилган ёш фаластинлик шаҳид бўлди

Сионист жангарилар Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Женин шаҳрига бостириб кириб, фаластинлик ёш йигитни шаҳид қилди.

Сионист режими аскарлари ҳар куни турли баҳоналар билан мазлум Фаластин халқига ҳужум қилади, жароҳатлайди ёки ҳибсга олади.

Фаластин Ахборот Агентлиги хабарига кўра, Исроил кучлари якшанба куни кечқурун Женин шаҳридаги Ал-Сила ал-Ҳарития қишлоғига ўнлаб зирҳли машиналар билан босқин уюштирган ва бу фаластинлик ёшларнинг қаршиликларига учраган.

Сионист жангарилар тўқнашувда фаластинлик ёшларга қарата ўт очди, натижада фаластинлик 17 ёшли Муҳаммад Акрам Али Тоҳир Абу Салоҳ ҳалок бўлди, яна 10 нафари яраланди.

Ҳужум сионистлар босиб олинган Қуддусдаги Шайх Жарроҳ маҳалласига ҳужум қилиб, шу пайтгача 31 нафар фаластинликни яралаган пайтга тўғри келди.

Фаластинликлар ва Исроил аскарлари ўртасидаги тўқнашувлар сўнгги бир неча кун ичида Наблусда уч фаластинликнинг Исроил кучлари томонидан ўлдирилиши ортидан кучайиб, босиб олинган Қуддуснинг Шайх Жаррлҳ ҳудуди тўқнашувлар марказига айланди.

Фаластин муқовамати Шайх Жарроҳ аҳолисига ёрдам беришга чақирди

Ёрлиқ