Ироқ бош вазири бу мамлакатни ИШИД террористларидан буткул озод этишни таъкидлади
(last modified Thu, 20 Oct 2016 14:19:21 GMT )
октябр 20, 2016 19:19 Asia/Tashkent
  • Ироқ бош вазири Ҳайдар Ал-Ибодий
    Ироқ бош вазири Ҳайдар Ал-Ибодий

Ироқ бош вазири Ҳайдар Ал-Ибодий бу мамлакатни ИШИД терористлари ишғолидан бутклул озод этиш зарурлигини таъкидлади.

Сумария Нюс ахборот сайти хабарига кўра, бугун Ироқ бош вазири Ҳайдар Ал-Ибодий  Франция пойтахти Парижда Ироқни ҳимоя қилиш халқаро йиғилишида видеоконференция орқали тарқатилган сўзларида  барча ироқликлар бир- бирлари ёнида  террористларни ўз мамлакатидан чиқариб юбориш учун ИШИД террорчилик гуруҳига қарши кураш олиб боришмоқда деб айтди.

Ал-Ибодий  Мўсулдаги ироқлик қочқинларга ёрдам беришни таъкидлаб, Ироқ ҳарбий кучлари  назарга тутилган дастурлар ва программлардан ҳам кўпроқ Мўсул шаҳрида мувафаққиятларга эришмоқдалар деб қўшимча қилди.

Айтиш керакки душанба куни 17 чи октябрь Мўсул шаҳрини террористлардан тозалаш амалиётлари бошланганди.