Сионист босқинчиларнинг Шайх Жарроҳ маҳалласига ҳужумлари давом этмоқда
Босқинчи сионист жангарилар душманлик ҳаракатларини давом эттириб, Шарқий Қуддусдаги Шайх Жарроҳ маҳалласига яна бир бор ҳужум қилди.
Фаластин Ал-Ёум ахборот агентлигининг хабар беришича, сионист босқинчилар чоршанба куни кечқурун босиб олинган Қуддуснинг Шайх Жарроҳ маҳалласига яна ҳужум қилиб, 13 нафар фаластинликни ҳибсга олди. Шунингдек, сионистлар Ғарбий Соҳилнинг турли қисмларига ҳужум қилиб, фаластинликлар билан тўқнаш келиб, камида 11 нафар фаластинлик ёшни ҳибсга олдилар.
Чоршанба куни Ғазода Қуддус ва Шайх Жарроҳ маҳалласи аҳолисини қўллаб-қувватлаш мақсадида Фаластин миллий ва исломий оқимларининг бирдамлик митинги бўлиб ўтди.
Қуддусдаги Фатҳ ҳаракати етакчиларидан бири Ияд Башир деди: Бу воқеалар Қуддус аҳли учун унчалик ажиб ва кутилмаган эмас, Қуддус аҳли ҳар қандай вазиятда ҳам ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, золим босқинчига қарши бир-бирини қўллаб-қувватлайди.
Ишғол қилинган Қуддуснинг шарқий қисмидада жойлашган Шайх Жарроҳ ҳудуди 1967-йилдан бери Қуддуснинг демографик тузилишини ўзгартириш ва уни исломий ўзлигидан маҳрум қилишда муҳим мақсад бўлиб келган. Бу кунларда содир бўлаётган нарса, бу маҳалла ичидаги барча турар-жой режаларига қарши турган Шайх Жарроҳ маҳалласи аҳолисига қарши чиқиш ва уларни ғазаблантиришдир.