Ишғол этилган Қуддусда фаластинлик ўсмир шаҳид бўлди
Кеча ишғол этилган Қуддусда фаластинлик ўсмир Исроил режими жангарилари ўқидан шаҳид бўлди.
Меҳр ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган баёниясида ишғол этилган Қуддусдаги " Абудис" шаҳарчасида сионистик режим ҳарбийлари ўқидан 16 ёшли Ёмин Нофиз Жафоф шаҳид бўлди.
Фаластин манбаларига биноан, сионист жангарилари ҳатто Ёман Нофизга ёрдам етказмоқчи бўлган тез ёрдам машинасига кўздан ёш оқизувчи газ отган. Сионистлар Нофизни касалхонага олиб боришга тўсқинлик қилган ва охир-оқибат бу фаластинлик ўсмир қаттиқ қон кетиши ва жароҳатлар туфайли шаҳодатга етган.
Фаластин исломий жиҳод ҳаракати вакили Ториқ Изуддин олдинроқ сионистик режим жиноятларини қоралаб, сионитслар эртами кечми бу жиноятари учун жавоб беришлари тўғри келади деб айтди.