Саудия Арабистонида бир кунда 81 кишига белгилланган ўлим жазоси ижро этилди
Саудия Арабистонида инсон ҳуқуқларини бузилиши давом этаётани билан бир вақтда, бу режим ИИВ, бир кун ичида 81 киши қатл этилганини хабар қилди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича кеча Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги тарқатган баёнотида нотўғри фикр , сиёсатга ва эътиқодга қарши ақидага эга бўлган 81 киши бир кунда қатл этилганини эълон қилди.
Саудия Арабистони ИИВ баёнотида қатл этилганларнинг исмлари ва уларга нисбатан қўйилган айбловларини ҳам маълум қилди.
Исмлар орасида 7 нафар Яман ва бир нафар Сурия фуқароси ҳам бор. Бу шасхлар шу ҳолда қатл этилганки ўтган йили Саудия режими ўлим жазосидан воз кечишинини иддао қилганди.
Европада жойлашган Саудиянинг инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, бу мамлакатда жорий йили бошидан 26 киши ўлим жазосига ҳукум қилинан.
Ўтган йили Саудия Арабистони томонидан қатл этилганларнинг умумий сони 27 кишини ташкил қилганди.
Инсон ҳуқуқлари халқаро ташкилоти- Human Rights Watch ҳам сўнгги ҳислоботида Саудия Арабистони инсон ҳуқуқлари фаоллари, тадқидчилар ва ҳукумат мухолифларини таъқиб қилишда айблади.