Яман армияси ҳужумларида Арабистоннинг Жиддадаги АРАМКО нефт объектлари деярли бутунлай ёниб кетган+видео
(last modified Sat, 26 Mar 2022 05:55:56 GMT )
март 26, 2022 10:55 Asia/Tashkent

Айрим ОАВ манбалари Саудия Арабистони миллий нефт компанияси /АРАМКО/ нинг Жидда шаҳридаги объектлари тўлиқ ёниб кетани ҳақида хабар тарқатишди.

Кеча Яман армияси ва кўнгилли кучлари  Ол Сауд режимининг босқинчиликлари, тажовузларига қарши жавобан  Саудия Арабистонининг Миллий нефт компанияси- АРАМКОнинг Жидда шаҳридаги таъсисотларини нишонга олди.

Бугун арйим манбалар Ал-Маёдин телеканали билан суҳбатда, Жидда шаҳридаги АРАМКО компаниястга тегишли обеъкларни тўлиқ ёниб кетгани ва ёнғин ҳам мислсиз содир бўлгани ҳақида аниқ даллилар мавжуд деб эълон қилишди.

Айрим хабардор манбалар ҳам  бу минтақадаги Арабистон электр станцияси Яман армияси ва кўнгилли кучларининг ушбу операциялари натижасида ишламай қолгани ва фаодияти тўхтатилганини ҳам маълум қилишди.

Эслатиб ўтамиз, Яман армияси ва кўнгилли кучлари, Яман қамали олиб ташланмагунича Саудия Арабистонига бундай ҳужумлар  давом этишини эълон қилмоқда. Яман армиясининг Арабистон нефт иншоотларига ҳужумлари ортидан жаҳон бозорларида ҳам нефт нархи бирдан кўтарилди.

Брент хом нефти  1 доллар 62 сент кўтарилиши билан, бир баррели учун 120,65 долларга етди. Маълумотларга биноан  West Texas Intermediate хом нефтинин бир баррели нархи ҳам 113 доллар  90 сентни ташкил қилди, бу эса 4,1 фоизга ошгани демакдир.

Саъудия Арабистони АҚШ ва БАА ҳамда бошқа бир қатор мамлакатларнинг кўмаги билан 2015 йил март ойидан бошлаб Яманга ҳарбий ҳужумни бошлади ва бу мампакатни қуруқлик, денгиз ва ҳаводан қамалга олди. Саъудия Арабистони ва унинг иттифоқчиларининг Ямандаги уруши шу кунгача 17 мингдан ортиқ яманликнинг ҳалок бўлиши, ўн минглаб одамларнинг ярадор бўлиши ҳамда миллионлаб яманликларнинг оворагарчиликка юзмаюз бўлишига олиб келди.

Ёрлиқ