Тел-Авивга қаршилик кўрсатиш амалиёти бажарувчиси шаҳид бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i70904
Кеча Тел-Авив марказида икки сионистни ўлдирган фаластинлик ёш шаҳид бўлди.
(last modified 2022-04-09T06:24:05+00:00 )
апрел 08, 2022 13:23 Asia/Tashkent
  • Тел-Авивга қаршилик кўрсатиш амалиёти бажарувчиси шаҳид бўлди
    Тел-Авивга қаршилик кўрсатиш амалиёти бажарувчиси шаҳид бўлди

Кеча Тел-Авив марказида икки сионистни ўлдирган фаластинлик ёш шаҳид бўлди.

Пайшанбага ўтар кечаси Тел-Авивнинг Дизенгов ҳудудида қаршилик кўрсатиш операциясида фаластинлик ёш Раад Фатҳи икки сионистни ўлдирди ва 16 кишини яралади.

Сионистик ОАВлар Тел-Авивда бу воқеа мисли кўрилмагани ҳақида хабар беришди.

Палестине Ал-Явм нашри хабарига кўра, Фаластин матбуоти жума куни босиб олинган Фаластиндаги “Жаффа” ҳудуди яқинида сионист кучларга қарши қаршилик кўрсатиш амалиёти бажарувчиси шаҳид бўлганини маълум қилди.

Аввалроқ Фаластин қаршилик гуруҳлари Исроилнинг Ғарбий Соҳилдаги сўнгги ваҳшийликларига муносабат билдириб, қуролли қаршилик сионистик режимнинг босиб олинган ҳудудларда Фаластин фуқароларига қарши жиноят содир этишда давом этишига тўсқинлик қиладиган ягона йўл эканини айтган эди.