Суриянинг Ҳаска шаҳрида теракт юз берди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i7111-Суриянинг_Ҳаска_шаҳрида_теракт_юз_берди
Сурия шимоли шарқида жойлашган Ҳаска шаҳрида амалга оширилган террорчилик ҳужумда бир нечта сурияликлар жабрланди.
(last modified 2018-08-22T17:48:08+00:00 )
октябр 23, 2016 18:45 Asia/Tashkent
  • Сурия шимоли шарқида жойлашган Ҳаска
    Сурия шимоли шарқида жойлашган Ҳаска

Сурия шимоли шарқида жойлашган Ҳаска шаҳрида амалга оширилган террорчилик ҳужумда бир нечта сурияликлар жабрланди.

Суриянинг Ал-Ахбория ахборот сайти хабарига кўра, бугун  Суриянинг Ҳаска шаҳридаги Аннаҳза ва Ал-Муширафа минтақалари орасидаги Ал-Аҳд бозорида портлаш юз берди.

Суриядан бошқа хабар шуки,  бу мамлакат давлат ҳарбийлари ва кўнгилли кучлари  Ҳалаб жанубида бир гуруҳ террористларни йўқ қилишга муваффақ бўлишди. Бу ҳақда Ливаннинг Ал-Аҳд ахборот сайти хабар берган.

Сурия давлат ҳарбийлари шунингдек Ҳалаб вилояти жанубидаги ҳаво ҳужумларига зид марказни қайтариб олишди. Бу амалиётда ҳам бир нечта террорист ўлдирилди.